Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Япония Ўзбекистон фуқаросини виза қоидаларини бузганлик учун депортация қилди

Япония Ўзбекистон фуқаросини виза қоидаларини бузганлик учун депортация қилди

Япония иммиграция хизмати мамлакатда ноқонуний қолиб кетган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинганини маълум қилди.

Қайд этилишича, фуқаро Японияга қисқа муддатли иш визаси билан кирган, бироқ виза муддати тугаганидан сўнг ҳам мамлакат ҳудудида ноқонуний равишда қолган.

Иммиграция хизмати қисқа муддатли визалар, жумладан, туристик, ишбилармонлик ва оилавий ташриф визалари узоқ муддат яшаш ёки ишлаш ҳуқуқини бермаслигини эслатди. Қоидабузарлик аниқланган ҳолларда чет эллик фуқаролар ҳибсга олиниши, махсус марказларга жойлаштирилиши ва кейинчалик депортация қилинисги белгиланди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолатда депортация билан боғлиқ харажатлар Япония ҳукумати буджети ҳисобидан қопланган.

Япония иммиграция хизмати фуқароларни эҳтиёткор бўлишга, виза талабларига мос келмайдиган шубҳали хорижий иш таклифларига ишонмасликка чақирди.

Киритилди: 22:13 11.05.2026. Ўқилди: 299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!