Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов амалий ташриф билан Японияга жўнаб кетди, деб хабар берди “TDH” ахборот агентлиги.
Ташриф давомида Бердимуҳамедов Япония Бош вазири, парламент аъзолари ва айрим етакчи компаниялар раҳбарлари билан учрашиши режлаштирилган.
Собиқ Президент собиқ Бош вазир Синдзо Абэнинг дафн маросимида ҳам иштирок этади. Ушбу тадбир 27 сентябрь куни бўлиб ўтади.