Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Япония Россияга ўйинчоқлар, камералар ва самолётлар экспорт қилишдан бош тортмоқда

A A A
Япония Россияга ўйинчоқлар, камералар ва самолётлар экспорт қилишдан бош тортмоқда

Япония ҳукумати бир қатор товарларни Россияга экспорт қилишни тақиқлашга қарор қилди. Бу «халқаро тинчликка эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшиш» мақсадида амалга оширилмоқда”, баёнот берди мамлакат Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги.

Япония пўлат ва пўлат маҳсулотларини; алюминий ва ундан тайёрланган маҳсулотлар; қурилиш ускуналари; двигателлар; радио ва электрон ускуналар; транспорт; самолётлар ва космик кемалар, уларнинг қисмлари; учувчисиз учиш аппаратлари; оптик ва ўлчаш ускуналари; фотография ускуналари; оптик толали кабел; камералар ва дурбинлар; ўйинчоқлар ва моделларни Россияга экспорт қилишни тақиқлади.

Тақиқ 7 апрелдан кучга киради.

Агентликнинг тушунтиришича, бу чора «Украина атрофидаги мавжуд халқаро вазиятни ҳисобга олган ҳолда» тинчликка эришиш учун кўрилмоқда

Киритилди: 15:59 31.03.2023. Ўқилди: 1597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!