Сентябр ойида Япония Россияга тиббий буюмлар экспортини 578,2 фоизга оширди. 1 апрелдан бошланган 2022 молиявий йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, бу кўрсаткич 258,6 фоизга ўсди. Бундай маълумотлар Япония Молия вазирлиги томонидан тақдим этилди, деб ёзади “РИA Новости”.
RNC Pharma таҳлилий компаниясининг ривожланиш бўйича директори Спутник радиосига берган интервюсида Япониядан Россияга мураккаб тиббий асбоб-ускуналар етказиб берилиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди:
“Санксиялар босими, Европа билан логистика алоқаларини йўқ қилиш шароитида биз бошқа минтақалар билан муносабатларни йўлга қўйишимиз керак. Бу муносабатлар Осиё давлатлари, биринчи навбатда, Хитой, Корея ва албатта, Япония билан ҳам ривожланмоқда. Бу мамлакатлар тиббий асбоблар ишлаб чиқаришда муайян ваколатларга эга”, — деди у