Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Япония Россия билан тинчлик шартномаси тузиш йўлидан қайтмаслигини билдирди

Япония Россия билан тинчлик шартномаси тузиш йўлидан қайтмаслигини билдирди

Токио "ҳудудий масалани ҳал қилиш" ва Россия билан тинчлик шартномасини имзолашга қаратилган сиёсатини давом эттиради. Бу ҳақда Япония бош вазири Санаэ Такаити маълум қилди, дея хабар беради ТАСС.

"Биз ҳудудий масалани ҳал қилиш ва тинчлик шартномасини тузишга қаратилган ҳукумат сиёсатини давом эттирамиз", — деди у парламентдаги нутқи чоғида.

Такаитининг таъкидлашича, Японияда "шимолий ҳудудлар" деб аталадиган Жанубий Курил ороллари Токио нуқтаи назаридан "тарихий жиҳатдан ҳам, халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан ҳам" Япония ҳудуди ҳисобланади.

Москва ва Токио XX аср ўрталаридан буён Иккинчи жаҳон уруши якунлари бўйича тинчлик шартномасини тузиш юзасидан музокаралар олиб бориб келган. Асосий тўсиқ Курил оролларининг жанубий қисмига эгалик масаласидаги келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Урушдан кейин бутун архипелаг Совет Иттифоқи таркибига киритилган. Япония Итуруп, Кунашир, Шикотан ҳамда бир гуруҳ кичик ва аҳоли яшамайдиган оролларга эгалик масаласини баҳслашиб келади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳудудлар устидан Россия суверенитети халқаро-ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилгани ва шубҳа остига қўйилмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Такаитининг янги баёноти юзасидан Россия томонидан ҳозирча изоҳ берилмаган.

Киритилди: 13:59 05.10.2026. Ўқилди: 690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!