Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Япония қутқарув ишлари учун уч метр баландликдаги гуманоид робот ишлаб чиқмоқчи

Япония қутқарув ишлари учун уч метр баландликдаги гуманоид робот ишлаб чиқмоқчи

Роботлар 100 килограммдан ортиқ юкларни кўтаришга мўлжалланган бўлади.

Япониянинг энг йирик университетларидан бири бир нечта маҳаллий компаниялар билан биргаликда табиий офат оқибатларини бартараф этиш ва қутқарув ишларида қўлланиладиган энг сўнгги гуманоид роботларни ишлаб чиқиш учун кучларни бирлаштиради. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар берди.

Васэда университети маҳаллий Murata, Tmsuk ва Sre Holdings компаниялари билан биргаликда баландлиги 3 метр ва оғирлиги 300 килограмм бўлган гуманоид роботларни ишлаб чиқиш ва кейинчалик ишлаб чиқариш ниятида. Бундай роботлар соатига 5 километр тезликда ҳаракатлана олади ва 100 килограммдан ортиқ юкларни кўтара олади. Улкан гуманоид роботларнинг асосий вазифаси Япония мунтазам дуч келадиган зилзилалар ва бошқа табиий офатлардан кейин вайроналарни тозалашдан иборат бўлади.

Синов модели 2026 йил охиригача тайёр бўлиши кутилмоқда, 2029 йилгача эса оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилган. Шунингдек, таъкидланишича, бу ишланма билан япон мутахассислари афсонавий гуманоид робот Asimoни ишлаб чиққан мамлакатга робототехника соҳасидаги етакчиликни қайтаришни кутишмоқда, деб хабар беради tass.ru.

Киритилди: 18:11 21.07.2025. Ўқилди: 483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!