Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Япония Филиппиндаги ҳарбий машғулотларда илк бор ракета синовларини ўтказди

Япония Филиппиндаги ҳарбий машғулотларда илк бор ракета синовларини ўтказди

​Япония Ўзини-ўзи мудофаа қилиш кучлари Жанубий Хитой денгизига туташ сувларда АҚШ, Австралия ва Филиппин билан ҳамкорликда ўтказилган денгиз машқлари давомида "Type 88" кемаларга қарши ракетасини учирди. Ракета Филиппин шимолидаги Паоай қирғоқларидан 75 км узоқликда жойлашган, Филиппин ҳарбий-денгиз кучларининг хизматдан чиқарилган "BRP Quezon" крейсерини олти дақиқа ичида аниқ нишонга олди.

​Мазкур машғулотлар Манила ва Токио ўртасида ҳарбий техника етказиб бериш бўйича музокаралар бошланган бир пайтда бўлиб ўтди. Япония мудофаа вазири Синдзиро Коидзуми Филиппинга "Абукума" тоифасидаги эсминецлар ва "TC-90" самолётларини тез орада топшириш имконияти кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Ушбу синовларни Филиппин мудофаа вазири Гильберто Теодоро ва Коидзуми бевосита кузатган бўлса, Филиппин президенти Фердинанд Маркос-кичик жараённи Маниладаги штаб-квартирадан тўғридан-тўғри видеоалоқа орқали кузатиб борди. ​Ушбу машғулотлар Манила ва Вашингтон томонидан ҳар йили ўтказиладиган "Баликатан" ("Елкама-елка") ҳарбий машғулотларининг бир қисмидир. Бу йилги машқларда Япония, Канада, Австралия, Франция ва Янги Зеландия илк бор фаол иштирокчи сифатида қатнашди.

Киритилди: Бугун 18:07. Ўқилди: 207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!