Нашр маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар президенти Японияга кўпроқ автомобиллар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотмоқчи.
"Агар Япония барча ён беришларга рози бўлса, биз миллий манфаатларимизни ҳимоя қила олмаймиз. Биз япон қишлоқ хўжалигибтармоғини ҳимоя қилиш устида ишлаяпмиз. Уни ҳимоя қилишда давом этишимиз керак ва албатта, истеъмолчилар хавфсизлигини ҳам ҳимоя қилишимиз лозим", — дея тушунтирди мамлакат бош вазири Сигэру Исиба.
Ўтган ҳафта томонлар Вашингтонда музокаралар ўтказган эди. Bloomberg'нинг ёзишича, муҳокамаларнинг иккинчи босқичи апрел охиригача бўлиб ўтиши керак.