Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Япония айиқлар рекорд даражада инсонларга ҳужум қилди

Япония айиқлар рекорд даражада инсонларга ҳужум қилди

Японияда 2025 йилнинг апрелидан октябригача етти ой давомида айиқ ҳужуми қурбонлари сони сўнгги беш йилликдаги энг юқори даражага етди.

Бу ҳақда Japan Today ахборот сайти Япония атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигига таяниб хабар берди.

Жами 196 киши ҳужумга учраган. Биргина октябрь ойида 88 киши жароҳат олди, бу сентябрь ойида қайд этилган 39 ҳолатдан икки баравар кўп. Айиқ ҳужуми қурбонларининг энг кўп сони Акита, Ивате ва Фукусима префектураларида қайд этилган.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2023 йил апрелидан буён айиқлар билан боғлиқ ўлим ҳолатлари рекорд даражада қайд этилган – 5 ноябрь ҳолатига кўра 13 та.

Ҳужумларнинг кўпайишига жавобан Япония ҳукумати айиқларни назорат қилиш чораларини кучайтирди. Ҳокимият лицензияга эга овчиларни жалб қилиш учун муниципалитетларга молиявий ва моддий-техник ёрдам кўрсатишни бошлади. Малакали кадрлар танқислиги шароитида полицияга айиқларни отиш учун милтиқдан фойдаланишга рухсат берувчи ўзгартирилган қоидалар кучга кирди.

Киритилди: 11:45 20.11.2025. Ўқилди: 1085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!