Бугун 16 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Япония АҚШ ядровий қуролларини ўз ҳудудига жойлаштириш имконини кўриб чиқмоқда

Япония АҚШ ядровий қуролларини ўз ҳудудига жойлаштириш имконини кўриб чиқмоқда

Япония бош вазири Санаэ Такаити мамлакатда АҚШ ядровий қуролларини жойлаштириш эҳтимолини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Mainichi нашри ёзди.

Такаитининг айтишича, ҳукмрон Либерал-демократик партияда Япониянинг 1960-йиллар охиридан бери амал қилиб келаётган “уч ядровий тамойил”дан воз кечиш масаласи муҳокама қилиниши мумкин. Мазкур тамойил Япония ядро сиёсати асосини ташкил қилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади: ядро қуролига эга бўлмаслик, уни ишлаб чиқармаслик ва Япония ҳудудига ядро қуролини киритмаслик.

Бош вазир фикрича, «ядро қуролларини мамлакатга киритмаслик» сиёсати АҚШнинг Япония хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ядровий тийиб туриш салоҳиятини заифлаштириши мумкин. Масалан, АҚШ Япония қўшинлари жойлашган базаларида ёки япон портларига кирувчи ҳарбий кемаларида ядро қуролини ўрната олмайди.

Такаитига кўра, агар Япония хавфсизлиги Вашингтонга кескин даражада боғлиқ бўлиб қолган бўлса, бу каби чекловлар қайта кўриб чиқилиши лозим.

Киритилди: Бугун 10:29. Ўқилди: 317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!