Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Янгийўлда хотира бюстига ҳурматсизлик қилган болаларнинг ота-онаси жаримага тортилди

Янгийўлда хотира бюстига ҳурматсизлик қилган болаларнинг ота-онаси жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида болаларнинг хотира бюстига нисбатан ғайриижтимоий ҳаракатлар қилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИББ расмий муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 28 май куни Янгийўл туманида 27-мактабнинг 3 нафар 6-синф ўқувчилари туман марказида жойлашган “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотираси”га ўрнатилган бюстлардан бирини уриб, ноўрин ҳаракатлар қилган. Сўнг ушбу ҳолат видеосини Инстаграм ижтимоий тармоғига жойлаштирганлар. Видео интернет фойдаланувчилари орасида кўплаб эътироз ва муҳокамаларга сабаб бўлди.

Туман ИИБ ходимлари томонидан ўқувчилар, уларнинг ота-онаси, мактаб ва маҳалла масъуллари иштирокида профилактик суҳбат ўтказилди. Унда ўқувчиларга нафақат Янгийўл тумани, балки вилоят фахри бўлган бундай шахслар хотирасига ҳурматсизлик қилиш ҳам нотўғри эканлиги тушунтирилди.

Ушбу ҳолатда шахслар вояга етмаганлиги инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан уларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий чора кўрилди.

Киритилди: 00:43 30.05.2023. Ўқилди: 1737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!