Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Янгийўлда банк фойдасига қарздордан 2 млрд сўмдан ошиқ пул ундирилди

Янгийўлда банк фойдасига қарздордан 2 млрд сўмдан ошиқ пул ундирилди

Тошкент вилоятида қарздордан 2 миллиард сўмдан зиёд нақд пул ундирилди.

МИБнинг Янгийўл шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро варақасига асосан қарздор юридик шахсдан ундирувчи банк фойдасига жами 2 миллиард 294 миллион сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд эди.

Бироқ юридик шахс раҳбари ушбу қарздорликни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.

Ижрочилар томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар давомида, қарздор кафилнинг банкдаги яна бир ҳисоб рақамига 2 миллиард 111 миллион сўм пул маблағлари келиб тушгани маълум бўлди. Қарздор эса, ушбу маблағларни МИБ ходимлари ечиб олмаслиги учун нақд пул кўринишда олишга уринади.

МИБ ходимлари ушбу пул маблағларини тезкорлик билан нақд кўринишда ҳатлаб олиб, тегишли ҳисоб рақам орқали банк қарздорлиги бўйича йўналтириб берди.

Киритилди: 01:13 26.12.2024. Ўқилди: 375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!