1 май куни соат 17:18 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани, "Хушнуд" МФЙ ҳудудида жойлашган, нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 17:24 да етиб бориб, ёнғин соат 17:33 да қуршаб олиниб, соат 17:37 да ўчирилди.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.