Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Мамлакат ички ишлар вазири Брук ван Вельденнинг баёнотига кўра, 2027 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб Янги Зеландия фуқаролигини олмоқчи бўлган мигрантлар учун мажбурий тест жорий этилади. Мазкур имтиҳон давлат бошқаруви ва инсон ҳуқуқлари каби мавзуларни қамраб олади.
Тест инглиз тилида, анъанавий шаклда ўтказилади ва 20 та кўп вариантли саволдан иборат бўлади. Муваффақиятли ўтиш учун камида 15 та саволга тўғри жавоб бериш талаб этилади. Саволлар Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун, сайлов ҳуқуқи, демократик тамойиллар ва ҳукумат тузилиши каби соҳаларга оид бўлади.
Ҳозирда фуқароликка даъвогарлар фақат ўз мажбуриятларини тушунишлари ҳақидаги декларацияни имзолашади. Янги тартиб эса бўлажак фуқароларнинг Янги Зеландия қадриятлари, жумладан сўз эркинлиги ва қонун устуворлиги ҳақида етарли билимга эга бўлишини таъминлашга қаратилган. Янги Зеландия Ички ишлар вазирлиги айни дамда тестнинг батафсил тафсилотлари устида иш олиб бормоқда, дейилади баёнотда.