Бугун 26 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Янги Зеландия ташқи ишлар вазири: "ЖССТ керакли даражада ишламайдиган ташкилотга айланди"

Янги Зеландия ташқи ишлар вазири: "ЖССТ керакли даражада ишламайдиган ташкилотга айланди"

Янги Зеландия Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) бадал тўлаш мажбуриятларини жиддий равишда қайта кўриб чиқиши керак.

Янги Зеландия ташқи ишлар вазири Уинстон Петерс бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзган.

Унинг таъкидлашича, АҚШнинг ЖССТдан чиқиши "ташкилотнинг ҳозирги ҳолати ва унинг самарадорлигини шубҳа остига қўяди". "АҚШ ЖССТдан чиқди. Бу бир гуруҳ сайланмаган глобалист бюрократлар дунё солиқ тўловчиларининг пулларини жавобгарликсиз сарфлаганда содир бўлади", деб ёзган Петерс ва Янги Зеландия солиқ тўловчиларининг пуллари ички эмас, балки чет элда масъулиятли равишда сарфланаётганини жиддий кўриб чиқиши кераклигини таъкидлаган.

Петерс шунингдек, ЖССТ "керакли даражада ишламайдиган шишган ташкилотга айланганини" таъкидлади. "Биз Янги Зеландия халқи олдидаги масъулиятимиз ҳақида жиддий суҳбатлашишимиз керак", деди у Янги Зеландия радиосида ва "ЖССТга аъзолик Янги Зеландияга миллионлаб долларга тушади" деб таъкидлади.

Киритилди: Бугун 11:30. Ўқилди: 294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!