Ҳукумат қарори (29-сон, 27.01.2026 й.) билан “Янги замонавий сузиш ҳавзаларини (бассейн) қуриш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
💰 Ушбу регламентга мувофиқ, талабгорлар томонидан тақдим этилган дастлабки 100 та сузиш ҳавзасини қуриш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади.
✅ Бунда маблағлар 2026 йил 1 февралдан 2028 йил 1 январгача сузиш ҳавзаларини ташкил этиш харажатларининг 50 фоизигача, лекин 100 млн сўмдан ошмаган қисми учун ажратилади.
📝 Талабгор қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
▪️ солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;
▪️ қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;
▪️ фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги;
▪️ суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги.
🗒 Талабгор харажатларни қоплаш учун Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали Туризм қўмитасига ариза билан мурожаат қилади.
☑️ Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
▫️ сузиш ҳавзасининг лойиҳа ҳужжатлари нусхаси;
▫️ сузиш ҳавзасини қуриш ва ишга тушириш учун тузилган пудрат шартномаси нусхаси;
▫️ шартномага асосан тўлов амалга оширилганини тасдиқловчи электрон ҳужжат нусхалари.
⌛️ Қўмита харажатларни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида маблағлар талабгорнинг ҳисобварағига ўтказиб берилади.