Янги йил байрами муносабати билан пойтахтимиз аҳолисига ва меҳмонларига янада қулай шароитлар яратиш мақсадида «Тошкент метрополитени» ДУК томонидан метро ҳаракати режимига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилмоқда.
Хусусан, байрам кечасида фуқароларнинг эркин ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида метро поездлари 31 декабрь куни соат 05:00 дан 1 январ куни соат 01:00 га қадар узлуксиз равишда хизмат кўрсатади.
Шунингдек, Янги йил муносабати билан белгиланган қўшимча дам олиш кунларида метро поездларининг ҳаракат оралиғи қуйидаги тартибда ташкил этилади:
-2025 йил 31 декабр ҳамда 2026 йил 2 январ кунлари — метро поездлари шанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади;
-2026 йил 1 январь куни — поездлар якшанба куни учун белгиланган жадвал бўйича қатнайди.
Шунингдек, 5 январ — душанба куни барча учун иш куни ҳисобланиб, ушбу санада метро ҳаракати одатий иш кунлари жадвали асосида ташкил этилади.