Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Янги уйларнинг биринчи қаватида боғчалар очилади

Янги уйларнинг биринчи қаватида боғчалар очилади

Мамлакат бўйлаб йил давомида 2 мингта кўп қаватли уй қурилаётган бўлиб, уларнинг тўртдан бири — “Янги Ўзбекистон” массивларида барпо этилмоқда.

Бундай массивларда уйларнинг биринчи қаватида 100 ўринли хусусий боғча очиш тажрибаси Бектемир ва Янгиҳаёт туманларида амалга оширилган. Энди ушбу тажриба барча туман ва шаҳарларда қўлланилиши белгиланди.

Очиқ мулоқотда 80 та туман учун белгиланган имтиёзлар янги кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида боғча очадиган тадбиркорларга ҳам татбиқ этилиши маълум қилинди.

Шунингдек, мутасаддиларга янги қурилаётган уйларда боғча ташкил қилиш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Киритилди: 14:12 09.09.2025. Ўқилди: 565 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!