Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Янги Тошкентда 55 минг ўринли стадион қурилади

Янги Тошкентда 55 минг ўринли стадион қурилади

Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни замонавий футбол стадиони қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.

“Янги Тошкент стадиони ФИФАнинг барча талабларига мос равишда барпо этилади ҳамда Осиёдаги энг йирик ва замонавий инфратузилмага эга футбол майдонларидан бири бўлади”, - деди президент.

Ўз нутқида давлат раҳбари сўнгги йилларда Ўзбекистон футбол соҳасида эришган ютуқларни санаб ўтди, жумладан терма жамоанинг жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани, ҳамда дунёнинг турли клубларида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчиларнинг умумий трансфер қиймати 60 миллион доллардан ошгани қайд этилди.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда ФИФА ва Осиё футбол конфедерацияси талабларига жавоб берадиган футбол майдонларнинг сони 10 тадан ошди.

Киритилди: 16:22 12.11.2025. Ўқилди: 877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!