Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси маълумотларига кўра, Тошкент вилоятидан умумий ҳисобда жами 37 та маҳалла Янги Тошкент ҳудудига ўтади.
Жумладан, Юқори Чирчиқ туманидан:
- тўлиқ - 20 та;
- қисман - 11 та.
Ўрта Чирчиқ туманидан:
- тўлиқ - 3 та;
- қисман - 3 та.
Тошкент вилояти кадастр бошқармаси Янги Тошкент ҳудудига ўтаётган маҳаллалар номи тўғрисида кейинроқ маълумот берилишини билдирган.