Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Янги Тошкент аэропорти қурилиши сабаб 7 та қабристон кўчирилади

Янги Тошкент аэропорти қурилиши сабаб 7 та қабристон кўчирилади
Тошкент вилояти ҳокими қарорига кўра, аэропорт қурилиши ҳудудидаги 7 та фаолияти тўхтатилган қабристон бошқа жойга кўчирилади. Улар орасида Қуйи Чирчиқдаги "Сергели болалар қабристони" ва "Корейс қабристони", Ўрта Чирчиқдаги "Сувон бағиш", "Қудойқул", "Сариктепа" ва "Борис" қабристонлари бор. Қайта дафн ишлари Қуйи Чирчиқдаги "Шардара" ва рус-корейс, Ўрта Чирчиқдаги "Зайнаб она" ва корейс қабристонларида амалга оширилади. Қарорда қайд этилишича, кўчириш ва қайта дафн қилиш билан боғлиқ харажатлар лойиҳаси доирасида хусусий шерик томонидан қопланади.
Киритилди: 19:42 18.09.2026. Ўқилди: 1481 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!