Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Яна учта давлат фуқаролари электрон виза олиш ҳуқуқига эга бўлди

Яна учта давлат фуқаролари электрон виза олиш ҳуқуқига эга бўлди

Ўзбекистон Эрон, ЖАР ва Гонконг фуқаролари учун визани расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартибини жорий этди.

Эрон, Жанубий Африка Республикаси ва ХХР Гонконг махсус маъмурий тумани фуқаролари Ўзбекистонга кириш учун электрон виза олиш ҳамда Ўзбекистон ҳудудида яшаш ҳуқуқига эга бўлди.

Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 19 мартдаги фармонида кўзда тутилган, дея хабар қилди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати. Ўзгариш халқаро муносабатлар ривожи, мамлакат туризм соҳаси ривожига ижобий таъсир кўрсатувчи инвестицион иқлимни яхшилаш учун янада қулай шароит яратишга қаратилган.

Фармон билан Эрон, ЖАР ва Гонконг фуқаролари Ўзбекистонда кўчмас мулк харид қилиш шарти билан мамлакатда яшаш ҳуқуқига эга бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 400 минг доллар, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 200 минг доллар, қолган вилоятларда эса 100 минг доллардан бошланувчи кўчмас мулкларни сотиб олган чет эл фуқаролари Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини қўлга киритади.

Manba: gazeta. uz

Киритилди: 21:15 21.03.2019. Ўқилди: 1323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!