Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Крокусдаги терактга алоқадорликда гумон қилиниб ҳибсга олинган 12-шаҳснинг укаси ҳам ҳибсга олинди

Крокусдаги терактга алоқадорликда гумон қилиниб ҳибсга олинган 12-шаҳснинг укаси ҳам ҳибсга олинди

Crocus City Hall'даги теракт бўйича яқинда нафақат Жумохон Қурбонов, балки унинг укаси Сухроб Қурбонов ҳам ҳибсга олинди, деб ёзади «РИА Новости» ака-ука яшаган ётоқхона ходимига таяниб.

Ҳибсга олинганидан кейин Сухроб ётоқхонага қайтиб келмади.

Тергов маълумотларига кўра, Жумохон Қурбонов терактда айбланаётганларни алоқа воситалари ва ҳисоб-китобларни тўлаш учун пул билан таъминлаган. Унинг Крокусдаги терактга алоқадорлиги ҳақида бошқа тафсилотлар йўқ.

Сухроб аввалроқ майда безорилик учун жиноий жавобгарликка тортилган, бироқ ҳозирча унга терактга алоқадорликда айбланаётгани аниқ эмас.

Киритилди: 22:43 28.04.2024. Ўқилди: 2575 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!