Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Сирдарёда аёл ва унинг фарзандларини ўлдириб, уйни ёқиб юборишди

Сирдарёда аёл ва унинг фарзандларини ўлдириб, уйни ёқиб юборишди

Жорий йилнинг 27 апрель куни соат 02:55 атрофида Сирдарё туманидаги уйларнинг бирида содир бўлган ёнғиндан кейин уч нафар жасад, аёл ва унинг фарзандларининг жасади қотиллик аломатлари билан топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга таяниб, UzNews.uz хабар берди.

Унга кўра, жиноятни фош этиш юзасидан прокуратура ҳамда ички ишлар органларининг малакали ва тажрибали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўрилган зарур чоралар натижасида гумонланаётган шахс қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а”, “ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилиб, содир этилган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.

Киритилди: 15:33 28.04.2024. Ўқилди: 3379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!