Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Яна Озодбек Назарбеков ва Дилноза Кубаева! “Мен у билан таниш ҳам бўлмаганман”

A A A
Яна Озодбек Назарбеков ва Дилноза Кубаева! “Мен у билан таниш ҳам бўлмаганман”

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков журналист Феруз Муҳаммадга эксклюзив интервью берди.

Суҳбат давомида Озодбек Назарбеков актриса Дилноза Кубаева билан боғлиқ миш-мишларга ойдинлик киритди.

— Бу савол Дилноза Кубаевага ҳам берилган экан. Тўғрисини айтсам, мана шу гапгача биз Дилноза Кубаева билан таниш ҳам бўлмаганмиз. Фақат салом-алик бўлган, бир даврада ўтириб суҳбат ҳам қурмаганмиз, ҳатто. Шунчаки таниш бўлганмиз, бўлди. Мана шу миш-миш авж олган пайт Намангандаги бир тадбирда кўришиб қолдик. Дилноза Кубаева бошловчи эди, мен хонанда сифатида боргандим. Ўша ерда суҳбатлашиш имкони бўлди. Фақат бир-биримизга қараб куламиз, ҳайрон қолдик. Бу миш-мишнинг тарқалишига асос топмадик. Ёнма-ён тушган суратимиз бўлмаса ёки кинода бирга роль ижро қилмаган бўлсак. Хуллас, қандай қилиб бу миш-миш тарқалиб кетганига жавоб топа олмадик.

Дилноза Кубаеванинг қандай аёллиги, оилавий турмуши ҳақида маълумотга эга бўлдим. Унгача фақат Дилноза Кубаева актриса эканлигини билардим, холос. Бошқа ҳеч нарса билмасдим. Энди нима деймиз, эл оғзига элак тутиб бўлмайди. Бу фитна-фасодни яхши кўрадиган инсонларнинг иғвоси, холос.

 

Киритилди: 18:55 25.08.2019. Ўқилди: 7225 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!