Бугун 12 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Трампга икки марта қўнғироқ қилди

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Трампга икки марта қўнғироқ қилди

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Трампга икки марта қўнғироқ қилиб, Яман ҳусийларига зарба беришни сўради.

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон 10 сентябр куни АҚШ президенти Доналд Трампга икки марта қўнғироқ қилиб, уни Яман ҳусийларига қарши зарбалар беришга чақирди. Бу ҳақда Қўшма Штатларнинг икки расмийсига таяниб, Ахios хабар берди.

Шаҳзода президентдан Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳусийларга Қизил денгиздаги муҳим бўғозга яқинлашаётган пайтда ҳужум қилишни сўраган. Аммо Трамп Муҳаммад бин Салмоннинг чақириғини рад этган. АҚШ президенти маъмурияти ҳозирча ҳусийларга қарши ҳарбий ҳаракатларга тўғридан-тўғри аралашувни режалаштирмаган.

АҚШ Ямандаги можаронинг кучайиб бораётганидан хавотирда. Аммо бевосита ҳарбий аралашувдан қочишга интилган ҳолда Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлашни кучайтирмоқда, деб ёзади Ахios.

Киритилди: 20:15 11.09.2026. Ўқилди: 873 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!