"Махсус операция давомида Саудия Арабистони душман кучлари Таиз ва Ходейда вилоятларидаги жами 5400 квадрат километр майдонни эгаллаган олтита тумандан қувиб чиқарилди. Бу ҳудудлар энди хавфсиз ва назорат остида", — деди хусийлар ҳарбий вакили Яҳё Сариа Ал-Масираҳ телеканалига.
Ямандаги Ансар Аллоҳ (Хусийлар) ҳаракати бир неча йилдан бери ҳукумат армиясига қарши жанглар олиб бормоқда. Яман собиқ ҳукуматини Саудия Арабистони қўллаб-қувватламоқда.
Қизил денгиз қирғоғида жойлашган ҳудудлар устидан назорат ўрнатиш — ҳутийларга Боб-ал-Мандеб бўғози устидан амалда назорат ўрнатиш имконини беради.