Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Виржиния штатида губернаторлик сайловида 46 ёшли собиқ конгрессмен ва Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Эбигейл Спанбергер ғалаба қозонди. Нью-Жерси штатида эса АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг собиқ учувчиси Мики Шерилл губернатор этиб сайланди.
Reuters хабарига кўра, Нью-Йорк мэрлиги учун сайловда ғалаба қозонган 34 ёшли сўл сиёсатчи Зоҳран Мамданидан фарқли ўлароқ, Спанбергер ва Шерилл Демократик партиянинг мўътадил қаноти вакиллари ҳисобланади.
Бундан ташқари, Калифорнияда сайловчилар демократ губернатор Гэвин Ньюсомнинг штатдаги сайлов округлари чегараларини ўзгартириш ҳақидаги таклифини маъқуллади. Бу ўзгариш Демократик партия аъзоларига АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида қўшимча ўринлар олиб келиши мумкин.
Аввалроқ Республикачилар устунлик қиладиган Техас штатида ҳам сайлов округлари чегараларини ўзгартириш қарори маҳаллий қонунчилик органи томонидан маъқулланган эди. Сайлов натижаларига таъсир кўрсатиш мақсадида сайлов округлари чегараларини ўзгартириш амалиёти (gerrymandering) Қўшма Штатларда илк бор ХIХ асрда қўлланилган.