Шарқий Суданда Россия ҳарбий-денгиз кучлари базасини ташкил этиш жараёни тўхтатиб қўйилди, деб хабар берди Россиянинг Судандаги элчиси Андрей Черновол, дея маълум қилди РИА Новости агентлиги.
Дипломатнинг таъкидлашича, Порт-Суданда Россия ҳарбий-денгиз базасини жойлаштириш бўйича икки томонлама музокаралар 2020 йилда тегишли келишув имзоланиши билан якунланган эди.
“Ҳозирги ҳарбий можарони инобатга олган ҳолда, бу масаладаги ривожланиш ҳозирча тўхтатилган”, — деди элчи.