Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Яна бир ўзбек актрисаси она бўлди

Яна бир ўзбек актрисаси она бўлди

Актриса Ситора Алимжонова илк марта оналик бахтига сазовор бўлди. У ўғил фарзандни дунёга келтирди. Чақалоққа Муҳаммадамин деб исм қўйилди.

«Ҳаётимга хуш келибсан, менинг ҳаётим! Сенга ўз вақтимни бердим, сенга ўз танамни, уйқумни бердим. Сенга дуоларим, кўз ёшларим, тун ва кунларимни бердим. Шундай дақиқалар бўлдики, мен ўзимни тўлиқ сенга бердим, айрим дақиқаларда сенга бериш учун ўзимда нимадир қолдими, деб ўйлаб қоламан. Сенга берадиган ҳеч нарсам қолмаганини ҳис этган бундай дақиқаларда сен менга нима берганингни эсладим. Сен менга вақтга янгича қарашни бердинг. У қанчалик қимматбаҳо эканлиги ҳамда ҳар бир сония ҳисобга олинишини ўргатдинг. Сен менга кучли, ёрқин, шу билан бирга камчиликларга эга танани ҳадя этдинг.

Сен менга Она деб аталмиш янги номни бердинг, ушбу ном кўп маънога эга ва жуда аҳамиятли. Сен менга таъсирчанроқ, ғамхўрроқ ва умидларга тўла бўлган ўзимнинг янги талқинимни бердинг. Аллоҳ мени сенга ва сени менга берди, мен бунинг учун ҳар доим миннатдор бўламан», — деб ёзади актриса.

Киритилди: 16:45 22.11.2020. Ўқилди: 5931 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!