Аpplе компанияси раҳбари Тим Кук Трампнинг инаугурацияси учун бир миллион доллар хайрия қилади, деб хабар бермоқда Ахios.
"Кук инаугурация маросимини буюк Америка анъанаси деб билади ва бу тадбир учун бирдамлик руҳида хайрия қилади", — дея маълум қилган нашр манбалари.
Ахios'нинг қайд этишича, ушбу хайрия Аpple компанияси номидан эмас, Тим Кукнинг шахсий маблағлари ҳисобидан ажратилади.
Аввалроқ Меta ва Аmazon компаниялари, шунингдек, ОpenAI раҳбари Сэм Алтман ва бошқа йирик компания ҳамда бизнесменлар Трампнинг инаугурация жамғармасига хайрия қилишларини эълон қилган эди.