Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Яна 21 нафар: Қорақалпоғистонда 5 яшар болакай коронавирусни енгди

Яна 21 нафар: Қорақалпоғистонда 5 яшар болакай коронавирусни енгди

Айни соатларда Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасидан ҳам  21 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Уларни республика соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганларнинг барчаси Қорақалпоғистондан (15 нафари Нукус шаҳридан, 4 нафари Мўйноқ туманидан, яна 2 нафари Қўнғирот туманидан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Беморларнинг 9 нафари эркак, 12 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 64 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда. Самарали даволаш муолажалари туфайли бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.
Айни пайтга қадар Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 29 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 50 нафарни ташкил этмоқда.
Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 91 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 880 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 16:35 27.04.2020. Ўқилди: 2721 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!