Исроил ҳарбийлари Ямандан учирилган дронни уриб туширди.
Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, нишон Исроил жануби осмонида тутиб олинган ва ҳеч қандай ҳаво ҳужуми сиренаси "протоколга мувофиқ" эълон қилинмаган.
Ҳарбий манбалар The Times of Israel нашрига хабар беришича, тутиб олиш Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари вертолёти томонидан амалга оширилган ва дрон Негев чўли устида, Ғазо сектори билан чегарадан тахминан 10 км узоқликда жойлашган Гвулот қишлоғи яқинида уриб туширилган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.