Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Яманда сиёсий ўзгариш: бош вазир истеъфосини эълон қилди

Яманда сиёсий ўзгариш: бош вазир истеъфосини эълон қилди

Яман бош вазири Аҳмад Аввад бин Муборак истеъфога чиқди.

РИА Новости хабарига кўра, у бу ҳақда ижтимоий тармоқларда маълум қилган.

"Мен президент кенгаши раҳбари Рашад ал-Алимий билан учрашувни якунладим ва унга бош вазир лавозимидан истеъфога чиқиш ҳақидаги аризани топширдим," - дейилади бин Муборак баёнотида.

У истеъфога чиқиш қарорини "ўзининг конституциявий ваколатларини бажара олмаслиги ва ҳукуматда ўзгаришлар қила олмаслиги" билан изоҳлади. Шунингдек, у ишда кўп қийинчиликларга дуч келганини таъкидлади.

У 2024 йил февраль ойи бошида Яман бош вазири этиб тайинланган эди.

Киритилди: 19:18 03.05.2025. Ўқилди: 665 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!