Араб денгизидаги Яманнинг Абян вилояти қирғоқларида африкалик муҳожирлар бўлган қайиқнинг чўкиб кетиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар бедарак йўқолди.
Бу ҳақда Ямандаги манбаларига таяниб, Xinhua агентлиги хабар берди.
"Яман жанубидаги Араб денгизидаги Абян провинцияси қирғоқларида 150 га яқин африкалик муҳожир бўлган контрабанда кемаси чўкиб кетиши оқибатида 20 дан ортиқ муҳожир ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар бедарак йўқолди”, — дейилади хабарда.
Кемада Эфиопиядан келган муҳожирлар борлиги аниқланган, аммо якуний манзил аниқланмаган.