Бу ҳақда Яман ҳукумати ва ҳусийлар вакилларига таяниб, ABC News хабар берди.
Катта ва Кичик Ҳанеш оролларининг эгалланиши Яман ҳукумати ҳарбийлари ҳусийларга қарши ҳужумга тайёрланаётган бир пайтда юз берди. Бу орқали ҳусийлар Боб ал-Мандаб бўғози атрофида ўз назоратини янада кучайтирди.
Қайд этиш жоизки, Саудия Арабистони учун мазкур бўғоз нефт экспортида Ҳўрмуз бўғозига муқобил денгиз йўли ҳисобланади. Ҳусийларнинг янги ютуқлари уларга Саудия Арабистонининг Қизил денгиз орқали ташиладиган нефт юкларига таҳдид солиш имконини янада оширади. Шунингдек, вазият глобал нефт таъминоти ва нархларига ҳам таъсир қилади. Бу, ўз навбатида, ҳусийларни қўллаб-қувватлайдиган Эронга АҚШ билан урушда устунлик бериши мумкин.
Оролларнинг эгалланиши ҳусийлар ўтган ҳафта Моха порт шаҳрини ва Боб ал-Мандаб бўғозида жойлашган Маюн оролини эгаллаганидан кейин юз берди. Ҳарбий манбаларга кўра, ҳусийлар Қизил денгизнинг жанубидаги Зуқар оролини ҳам ракета зарбалари ва қайиқлар ёрдамида уюштирилган қуруқликдаги ҳужум натижасида назоратига олган.
Ҳусийлар Боб ал-Мандабдан 160 километр шимолда жойлашган Ҳанеш оролларига жангчиларини жойлаштирган. Оролларнинг эгалланиши ҳусийлар ўтган ҳафта Моха порт шаҳрини ва Боб ал-Мандаб бўғозида жойлашган Маюн оролини эгаллаганидан кейин юз берди. Ҳарбий манбаларга кўра, ҳусийлар Қизил денгизнинг жанубидаги Зуқар оролини ҳам ракета зарбалари ва қайиқлар ёрдамида уюштирилган қуруқликдаги ҳужум натижасида назоратига олган.
Ҳусийларнинг олдинга силжиши натижасида уларнинг назорати остидаги ҳудуд Боб ал-Мандаб бўғозининг нариги томонидаги Жибути давлатида жойлашган АҚШ ҳарбий базаси орасидаги масофа атиги 32 километрни ташкил этмоқда. Ҳусийлар халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган Яман ҳукумати кучларининг деярли қаршилигисиз оролларни эгаллаб олмоқда.