Яман бош вазири Аҳмад Аввад бин Муборак истеъфога чиқди.
“Репорт” хабарига кўра , у бу ҳақда ижтимоий тармоқларда маълум қилган.
“Мен Президент кенгаши раҳбари Рашад ал-Алими билан учрашувимни якунладим ва унга бош вазирликдан истеъфога чиқишимни топширдим”, — дейилади бин Муборак баёнотида.
У истеъфога чиқиш қарорини “конституциявий ваколатларини бажара олмаётгани ва ҳукумат таркибини ўзгартиришга қодир эмаслиги” билан изоҳлаган, шунингдек, фаолиятида кўп қийинчиликларга дуч келганини таъкидлаган.
Бин Муборак 2024-йил феврал ойи бошида Яман бош вазири этиб тайинланган эди.