Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ямал ва Месси ўртасидаги тўқнашувга "Сантьяго Бернабеу" мезбонлик қиладиган бўляпти

Ямал ва Месси ўртасидаги тўқнашувга "Сантьяго Бернабеу" мезбонлик қиладиган бўляпти

Минтақадаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли Қатар «Финалиссима» — Америка кубогининг амалдаги соҳиби (Аргентина терма жамоаси) ва амалдаги Европа чемпиони (Испания терма жамоаси) ўртасидаги турнирга мезбонлик қила олмайдиган бўлди.

AS нашрининг хабар беришича, Финалиссима Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин санаси ўзгаришсиз қолди — 27 март.

Финалиссиманинг Мадридда ўтказилиши Испания терма жамоасига маълум маънода устунлик беради.

Шунингдек, Лионель Мессининг яна «Сантьяго Бернабеу»га ташриф буюриши алоҳида аҳамиятга эга. Ўз вақтида аргентиналик юлдуз «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги «Эл-Класико» баҳсларида ушбу стадионда кўплаб ёрқин ўйинларни намойиш этган эди.

Киритилди: 20:04 12.03.2026. Ўқилди: 1072 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар