Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямал миллий жамоа сафида яна бир муҳим кўрсаткичга эришди.
19 ёшли футболчи Миллатлар лигасида Хорватияга қарши баҳсда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. У 2 ва 63-дақиқаларда гол уриб, Испаниянинг ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Иккинчи гол Ямал учун терма жамоадаги юбилей — 10-гол бўлди.
Эътиборли томони, "Барселона" вингери ушбу маррага 19 ёшида етиб келди. Криштиану Роналду ва Лионель Месси эса ўз миллий жамоалари сафида 10-голини 21 ёшида урган эди.
Ҳозирга қадар Ламин Ямал Испания терма жамоаси таркибида 35 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 14 та ассист қайд этган.