Ламин Ямал таътилдан завқ олмоқда, аммо мавсумолди тайёргарлик бошланишига оз қолди. Тез орада истеъдодли вингер "Барселона" билан 2031 йилнинг ярмигача мўлжалланган янги шартнома имзолаши кутилмоқда.
Mundo Deportivo хабарига кўра, Ямал янги мавсумда янги ролга эга бўлади. Футболчи "Барселона"нинг жарима зарбалари ва пенальтиларни амалга оширадиган футболчилари қаторига киради.
Аввалроқ матбуотда Ямал Ансу Фати кетганидан кейин 10-рақамни эгаллаши ҳақида хабар берилганди. Айни дамда 13 июль куни вояга етган футболчи 19-рақам остида тўп тепмоқда.