Бугун 11 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ямал «Барса» тарихида сардорлик боғичини таққан энг ёш футболчига айланди

Ямал «Барса» тарихида сардорлик боғичини таққан энг ёш футболчига айланди

«Барселона» вингери Ламин Ямал жамоада биринчи марта сардорлик боғичини тақди.

Бу Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Фейеноорд»га қарши ўйинда содир бўлди. Учрашув каталонияликларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Испаниялик футболчи 77-дақиқада жарима зарбасидан гол урди.

Blaugranation хабарига кўра, 19 ёшли Ямал «Барселона» тарихида сардорлик боғичини таққан энг ёш футболчига айланди. Аввалги рекорд Боян Кркичга тегишли эди, у 20 ёшида «Барселона» сардори бўлган.

Маълумот ўрнида, 13 сентябр куни Ҳанс-Дитер Флик шогирдлари Ла Лига доирасида сафарда «Леванте»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 16:04 10.09.2026. Ўқилди: 510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!