Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Ямал барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат жамоани йиғди

Ямал барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат жамоани йиғди

"Барселона" вингери Ламин Ямал барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий футбол жамоасини тузди.

Ламин жамоаси қуйидагича:

Дарвозабон: Икер Касильяс (Испания);

Ҳимоячилар: Дани Алвес (Бразилия), Жерар Пике (Испания), Серхио Рамос (Испания), Марсело (Бразилия);

Ярим ҳимоячилар: Зинедин Зидан (Франция);

Ҳужумчилар: Лионель Месси (Аргентина), Криштиану Роналду (Португалия), Роналдиньо (Бразилия), Неймар (Бразилия) ва Роналдо (Бразилия).

Ямал 18 ёшда. У 2023 йилдан бери "блауграна"нинг асосий жамоасида ўйнамоқда ва клуб билан тўртта совринни қўлга киритган, шунингдек, Испания терма жамоаси таркибида Евро-2024да ғолиб чиққан.

Киритилди: 10:24 16.07.2025. Ўқилди: 483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!