Яккасарой тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра 2019 йилнинг апрель ойида 55 ёшли Аюбхон А., 34 ёшли Акрам А., 34 ёшли Мирлазиз М., 50 ёшли Ҳабибулло Р.лар 35 ёшли Нуриддин М.га биргаликда ёғ ишлаб чиқариш бўйича иш юритишни ваъда қилишган. Туркиядан арзон нархда техника харид қилиш учун улар Нуриддиндан 235.000 АҚШ доллари олганлар. Аммо ваъдаларида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлар.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Суд томонидан гаров кўринишида эҳтиёт чораси кўрилди.