Яккасарой туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот
‼️Жорий йилнинг 08 август куни соат 23.50 ларда Яккасарой тумани Кичик халқа автомобил йўли кўчаси 1-уй қаршисида 2002 йилда туғилган Ш.Ғ. давлат рақами белгиси 01 Д 073 ВБ бўлган Malibu 2 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда 1949 йилда туғилган М.Ни уриб юборган.
⚡️ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган, унинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
🇺🇿Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.