Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Яҳё Синвар уч кун ҳеч нарса емай-ичмай жанг қилган

Яҳё Синвар уч кун ҳеч нарса емай-ичмай жанг қилган

Исроил суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, Фаластиннинг ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар Исроил кучлари билан тўқнашувда ҳалок бўлишидан олдин 72 соат давомида овқат емаган.

Исроил Миллий суд экспертизаси институти директори Хен Кугелнинг айтишича, Синварнинг шахсини тасдиқлаш учун бармоғи кесилган ҳолда ДНК намунаси олинган.

Намуналар Синварнинг Исроил қамоқхонасида 22 йиллик қамоқда ўтиргани, 2011 йилда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилингани ҳақидаги тиббий маълумотлар мавжудлиги туфайли унга тегишли экани тасдиқланган.

"Миянинг жиддий шикастланишига олиб келган ўқ жароҳатидан кейин ҳам Синвар яна бир неча соат яшаган", - деди Кугел.

Турли исроиллик журналистлар ва нашрлар ҲАМАС ҳаракати етакчисининг ўлимини тасвирлар экан, Фаластин раҳбари охиригача курашганини тан олишди.

Эслатиб ўтамиз, 61 ёшли Яҳё Синвар октябрь ойида Исроил ҳарбийлари билан юзма-юз жангда қаҳрамонларча ҳалок бўлди. У танк снаряди ва ракета парчаларидан жароҳат олганига қарамасдан, сўнгги нафасигача жанг қилди, ҳатто оғир аҳволда бўлишига қарамасдан, Исроил дронига қўлидаги таёқни улоқтириши бутун дунёга достон бўлди.

Киритилди: 22:12 04.11.2024. Ўқилди: 2162 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!