Бугун 6 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Яҳудий мутаассиблари Ал-Ақсода яна провокация уюштиришди

A A A
Яҳудий мутаассиблари Ал-Ақсода яна провокация уюштиришди

Ўнлаб ақидапараст яҳудийлар Исроил полицияси ходимлари ҳамроҳлигида яна исломий зиёратгоҳ – босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ҳудудига бостириб киришди.

WАФА агентлиги маълумотларига кўра, исроилликлар зиёратгоҳ ҳудудида диний маросимларни ўтказган.

1994 йил 26-октабрда Исроил ва Иордания ўртасида имзоланган тинчлик шартномасига кўра, Ал-Ақсо масжиди Иорданиянинг Вақф, Ислом ва Муқаддас жойлар вазирлиги таркибига кирувчи Қуддус исломий жамғармалари ҳомийлигидадир.

Бироқ 2003 йилдан бери яҳудий ақидапарастлари бўлим рухсатисиз, Исроил расмийларининг бир томонлама қарори билан полиция ҳамроҳлигида зиёратгоҳга бостириб киришди.

Қуддус исломий вақфлар бошқармаси бундай ҳаракатларни «босқинчилик» ва мусулмонлар ҳуқуқларини поймол қилиш деб атайди.

Киритилди: 17:44 24.08.2023. Ўқилди: 1868 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!