Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Яҳудий кўчманчилари Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди

Яҳудий кўчманчилари Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди

Al Jazeera Arabic маҳаллий манбаларга асосланиб, ўнлаб исроиллик кўчманчилар босиб олинган Шарқий Қуддусда жойлашган Исломнинг учинчи муқаддас маскани - Ал-Ақсо масжиди ҳудудига бостириб кирганини хабар қилмоқда.

Кўчманчилар - босиб олинган Ғарбий Қирғоқдаги хусусий Фаластин ерларида ноқонуний яшовчи Исроил фуқароларидир.

Хабарларга кўра, кўчманчилар Исроил ҳарбий кучлари ҳимоясида диний маросимларни ўтказган.

Қуддуснинг мавжуд тартибларига биноан, ғайридинларга мажмуада ибодат қилиш тақиқланган.

Яҳудийларнинг Пасха байрами давомида мажмуага бир неча бор кўчманчилар ҳужуми уюштирилди. Ҳозирда байрамнинг бешинчи куни давом этмоқда.

Киритилди: 22:54 17.04.2025. Ўқилди: 1317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!