Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ягона намунадаги электрон гувоҳнома бериш учун ҳеч қандай йиғим ундирилмайди

Ягона намунадаги электрон гувоҳнома бериш учун ҳеч қандай йиғим ундирилмайди

2025 йил 15 октябрда Ҳукуматнинг 642-сонли қарори билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни якунлаганликни тасдиқловчи ягона электрон гувоҳнома намунаси тасдиқланди.

📄 Энди автомототранспорт ва шаҳар электр транспорти ҳайдовчиларини тайёрлашни муваффақиятли тугатганлар учун гувоҳнома имтиҳон комиссияси баённомаси асосида электрон шаклда расмийлаштирилади.

💻 Электрон гувоҳномалар “eavtotalim.uz” орқали Ягона ахборот тизимида автоматик равишда шакллантирилади ва тадбиркорлик субъектларига реал вақтда тақдим этилади.

Гувоҳнома бериш учун ҳеч қандай тўлов ёки йиғим ундирилмайди.

Киритилди: 17:26 18.10.2025. Ўқилди: 1207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!