Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"Ягона банк" оқламади: пенсионерларга банкларни танлаш имконияти берилади

"Ягона банк" оқламади: пенсионерларга банкларни танлаш имконияти берилади

Пенсия маблағларини ягона банк орқали пенсионерларга етказиш тизими ўз самарасизлигини ва бу амалиётдан воз кечиш лозимлигини кўрсатди.

Марказий банк департаменти директори Аброрхўжа Турдалиевнинг айтишича, пенсионерларга банк хизматларидан фойдаланишда максимал даражада қулайлик яратиш мақсадида хизмат кўрсатадиган банкларни танлаш имконияти берилади.

Бу орқали пенсионерлар ўзларига мақбул бўлган ихтиёрий банкда ҳисоб-рақам очиш орқали уларнинг банк картасидан фойдаланишга имконият яратилади. Мазкур танлаш имконияти бир марталик бўлмасдан, пенсионерлар кўрсатилаётган банк хизмати сифатидан қониқишидан келиб чиқиб, хизмат кўрсатувчи банкни ўзгартириши мумкин.

Киритилди: 17:58 11.05.2020. Ўқилди: 2930 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!