Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ядро қуролига эга давлатлар раҳбарлари билан яхши муносабатларни сақлаш муҳим...

Ядро қуролига эга давлатлар раҳбарлари билан яхши муносабатларни сақлаш муҳим...

Трамп ядро қуролига эга давлатлар раҳбарлари билан яхши муносабатларни сақлаш муҳимлигини таъкидлади.

АҚШ президенти бу ҳақда Огаё штатидаги сайловолди митингида айтиб ўтди.

"Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан яхши муносабатларни қўллаб-қувватлаш муҳим, чунки ушбу мамлакат ядро қуролига эга. Мен Ким Чен Ин билан жуда яхши чиқишаман. Улкан мамлакатлар, ядровий давлатлар раҳбарлари билан яхши муносабатда бўлиш яхши эмасми?", — деди у.

Трамп, шунингдек, “112 та ядро ракетаси”га эга инсон билан нормал муносабатда бўлиш яхши эканлигини айтди. Август ойида АҚШ президенти Шимолий Кореяда 57 та ядро қуроли мавжудлигини айтган эди.

Бундан ташқари, Қўшма Штатлар етакчиси Хитой раиси Си Жинпин билан яхши муносабатда бўлиш муҳимлигини ҳам қайд этди.

Киритилди: Бугун 14:08. Ўқилди: 363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!